Марҳум журналист Давлатназар Рўзметовнинг оиласига ёрдам кўрсатилди

0
132
марта кўрилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида  13 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида марҳум журналист Давлатназар Рўзметовнинг профессионал фаолияти, камтарона ва хокисор ҳаёти ёдга олиб ўтилган эди.

Тадбирда Агентлик раҳбари Комил Алламжонов марҳумнинг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш масаласида ташаббус билдирганди.  Агентлик ходимлари айни шу масала бўйича Хоразм вилоятида бўлди. Давлатназар Рўзметовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилди.

Агентлик томонидан марҳумнинг оиласига ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар ҳамда молиявий маблағ тақдим этилди. 

Дилбар БЕКЧАНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.