Тошкентда Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) нинг 61- конвенцияси доирасида йиғилиш бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар бергандик.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) президенти Маурисио Сулаймон Ўзбекистонга ташрифи ushbu tadbir bilan боғлиқ.
Бугун “Ҳилтон” мажлислар саройида WBC 61- конвенцияси доирасида йиғилиш бўлиб ўтди. Марказий Осиё минтақасида илк бор ташкил этилаётган тадбирда WBC Ижроия қўмитасининг 15 нафарга яқин аъзоси, 200 га яқин давлатдан бокс ташкилотлари, промоутерлик компаниялар вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, конвенция иштирокчилари орасида жаҳон бокс юлдузлари ҳам қатнашмоқда.
Тадбирнинг асосий мавзулари жаҳонда профессионал бокснинг янада кучайтириш, ўтказилаётган жанглар, ушбу спорт турида фаолият юритувчи промоутерлик компанияларнинг иш тизимини янада ривожлантириш масалалари кўрилмоқда.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) бокс оламидаги тўртта йирик ташкилотдан бири бўлиб, 10 та федерация ва директорлар кенгашининг ҳар бир аъзоси Мехико шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда 44 ёшли Маурисио Сулаймоннинг номзодини 2014 йилда вафот этган отасининг ўрнига маъқуллаганди.
Унинг отаси Хосе Сулаймон 1975 йилдан 39 йил давомида WBC раҳбари бўлиб ишлаган ва янги хавфсизлик стандартларини ўрнатишда муҳим рол ўйнаган.
Бугунги тадбирда Ўзбекистоннинг машҳур боксчиси Руфат Рихсиев Маурисио Сулаймон томонидан WBCнинг ҳурмат- эътиборини ифодалаб, эсдалик нишони билан такдирланди. Уни Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг биринчи вице президенти Ғoфур Рахимов топширди.
Жавлон САЪДУЛЛАЕВ