МДҲ ўйинларида делегациямиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни сақлаб турибди

0
89
марта кўрилган.

Россиянинг Қозон шаҳрида  ўтказилаётган МДҲ ўйинларидаги Ўзбекистон делегациясининг иштироки давом этмоқда.

Кеча навбатдаги кун баҳсларида  барча медаллар самбо спорт турида қўлга киритилди. Терма жамоамиз вакиллари мазкур баҳсларда 1 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди. 

Ундан аввалги кунда эса жамоамиз ўқ отиш, корэш ва 3х3 баскетбол бўйича медалларга сазовор бўлди. Унда делегациямиз ҳисобига 1 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари ёзилди. 

Шунинг билан Ўзбекистон жамоаси ҳисобидаги медаллар 16 та олтин, 25 та кумуш ва 18 та бронзани ташкил этмоқда.

МДҲ ўйинларида делегациямиз ҳамон умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи поғонани сақлаб турибди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.