“Ёшлар дафтари”га киритилган йигитлар ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.
Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги 13 апрель кунги видеоселектор йиғилишида гапирилди.
Шунингдек, 1 июндан бошлаб “ёшлар дафтари”га кирганларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиши харажатининг бир қисми қоплаб берилади.
gujum.uz