Метрополитенда хизматлар сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

0
74
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Сўнгги йилларда метрополитен қамровини кенгайтириш мақсадида қўшимча 32 километр йўл қурилди, 21 та янги станция ишга туширилди. 15 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Янги йўналишлар пойтахтимизнинг Яшнобод, Миробод, Сергели, Янгиҳаёт ва Юнусобод туманларидан ўтиб, аҳолининг кундалик қатновига қулайлик яратди.

Бугунги кунда метрополитендан фойдаланадиган йўловчилар сони 5 баробар ошиб, кунлик қатнов 720 мингтага етди. Куннинг тиғиз вақтида поездлар келиш вақти аввалги 5-7 дақиқадан 2 дақиқагача қисқарди.

Йиғилишда транспорт ва қурилиш соҳаси мутасаддилари метрополитеннинг бугунги ҳолати ҳамда келгуси режалар юзасидан ахборот берди.

Давлатимиз раҳбари метро хизматлари сифатини ошириш, ҳаракат қулайлиги ва хавфсизлигини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Яна янги вагонлар олиб келиб, фойдаланиш муддати ўтганларини янгилаш, икки дақиқали интервални таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Тошкент метрополитенини трансформация қилиб, даромадини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.