Миллий ва замонавий маҳсулотлар экспорт қилинмоқда

0
961
марта кўрилган.

Термиз шаҳридаги “Сурхон ипаги” масъулияти чекланган жамиятида ипак толасидан гиламдўзлик ва тикувчилик маҳсулотлари тайёрланади, дея хабар берилади uza.uz сайтида

Корхонада 150 киши доимий иш билан таъминланган. Улар тайёрлаётган миллий ва замонавий услубдаги гиламлар, тикув ишлари, бежирим либослар Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Япония, Латвия, Покистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда. 

– Шогирдларим билан “Кўзача”, “Ироқи”, “Бодомгул” сингари 12 хилдаги нақш туширилган гилам тўқиймиз, — дейди корхона гиламдўзи Дилафрўз Валлаева. – Тўқиш жараёнида гиламларга миллийлик руҳи сингдириб, замонавий кўрк берамиз. Маҳсулотимизнинг сифати ва дизайни харидорларга манзур бўлмоқда. 

Корхона қошида ташкил этилган музейда ипак толасининг ишлаб чиқарилиш жараёни ҳамда ундан тайёрланадиган барча турдаги маҳсулотларни кўриш мумкин. 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.