Мини-футбол: Еттита ёш тоифаларидаги гуруҳларда Республика биринчилиги старт олди

0
229
марта кўрилган.

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган етти ёш гуруҳда ташкил этилмоқда. Мусобақаларга биринчилардан бўлиб Наманган шаҳрида старт берилди.

Республиканинг барча ҳудудларидаги Махсус футбол мактаб-интернатлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқичи январь-февраль ойларида вилоятлар миқёсида ўтказилса, иккинчи босқичида вилоятлар ғолиблари ўзаро куч синашишади ва ғолибни аниқлашади.

Мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакатнинг барча ҳудудларида болалар  ва ўсмирлар ўртасида мини-футболни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иқтидорли ёшларни жалб қилишдан иборат.    

Наманган шаҳрида старт олган мусобақада 4та ёш тоифадаги гуруҳларда ғолиблар аниқланди. 11 ёшлилар гуруҳида “Навбаҳор” футбол клуби қошидаги “Навбаҳор” БЎСМи, 13 ёшдаги гуруҳда Наманган шаҳрининг “Баркамол” БЎСМи, 15 ёшлилар гуруҳида Чортоқ тумани БЎСМи, 16 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда эса Косонсой тумани БЎСМи муваффақият қозонишди. Қолган учта  ёш тоифадаги гуруҳлар мусобақаси февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган. 

Шунингдек, бугундан Андижон ва Хоразм вилоятларида ҳам беллашувлар бошланди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Матбуот хизмати хабари

 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.