Мирзачўл обод бўлмоқда

0
363
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Мирзачўл тумани Ғалаба маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

Чўл ҳудудда жойлашган бу туман узоқ йиллар эътибордан четда қолиб кетган эди. Инфратузилма объектлари эскириб, маиший қийинчиликлар юзага келганди. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Обод қишлоқ» дастури қабул қилингач, кўплаб ҳудудлар сингари Ғалаба маҳалласи ҳам том маънода обод бўлди. Янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар қурилди, йўл бўйлари ва майдонлар ободонлаштирилди. Бугун бу жойлар янги қиёфа касб этган. 

Шавкат Мирзиёев шу маҳалладаги “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.     

Собиқ пахта тозалаш корхонасининг бўш турган биносида 3 миллиард сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилгани натижасида янги ишхона пайдо бўлди. Бу ерда замонавий уйларга кўчиб ўтган оилалардаги уй бекалари ва коллежларни битирган қизлар “Тадбиркор аёл” ушмаси кўмагида тикувчилик касбига қайта тайёрланиб, иш билан таъминланди. Корхона йилига 8 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ҳозирда жамоа “Ўзпахтасаноат” тизимидаги ва бошқа корхоналарга шартнома асосида махсус кийимлар тикиб бераётир. Жинси матосидан эркаклар ва аёллар учун кийим-кечаклар ҳам тикилмоқда.   

– Мирзачўлни  обод қилиш бўйича ишларни бундан кейин ҳам давом эттирамиз. Мақсадимиз одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш, деди давлатимиз раҳбари. 

Президентимиз мазкур маҳалланинг Баракат кўчасида яшовчи Мақсуд Мисиров хонадонида ҳам бўлди. Хонадон эгалари мирзачўлликларнинг обод жойларда яшаши ва ишлаши учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.