Мулоҳаза: АРАБ ТИЛИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ

0
138
марта кўрилган.

Араб тили қадимги шарқ тилларидан бири бўлиб, сомий тилларининг жанубий тармоғига киради. Араб тилининг ривожланиши уч асосий даврга ажратилади: қадимги, классик ва замонавий.

Ўзбекистонда араб тилини ўрганиш узоқ тарихий анъанага эга. Кўпгина илмий ва бадиий асарлар аждодларимиз тарафидан ушбу тилда ёзилган. Араб тили жуда сўзларга  бой, ранг-баранг ва у мантиқ тилидир. Тўғридан тўғри инсоннинг тафаккурига, мантиғига таъсир қилади. Чунки у Қуръони Карим тилидир. Ҳозирги кунда ундан икки юз миллиондан ортиқ халқ фойдаланади. Адабий араб тили бутун дунё мусулмонларини бирлаштирувчи тилдир. Ислом динига эътиқод қилувчи халқлар тиллари луғатида арабча лексемалар жуда кўп. Араб тилининг ёзув билан солиштириш мумкин бўлган (имло) луғати мавжуд. Масалан, ибну Манзурнинг 13-асрда тузилган 20 бобдан таркиб топган “Лисан ал-араб” луғат китоби мавжуд.

Араб тилининг фонетик жиҳатдан ўзига хосликлари: Араб тилидаги барча сўзлар маълум қолип ва конструкцияларга мос қурилганлиги сабабли, осон қофияланади. Мисраларни қофиялаш осонлашгач, гўзал шеърлар яратилади. Араб тили товушларининг ҳосил бўлиш жойи бўйича уйгун тақсимланиши, товуш пайчаларидан лабгача. Араб ҳарфларининг талаффузи ўзига хос куч ва тайёргарликни талаб қилади. Араб тилидаги зод (дзод) ва айн ҳарфлари ва уларнинг талаффузи бошқа тилларда учрамайди.

Биз араб тили билан боғлиқ фақатгина бир жиҳатга, уни ўқитишга тўхталамиз. Ҳозирги кунда Ўзбакистон ва араб давлатлари орасидаги алоқалар сезиларли равишда жонланди, ва бу алоқалар ўз ўрнида араб тили мутахасислари ва таржимонларга эҳтиёж туғдиради.

Ва бу араб тилини ўқитиш методикасини такомиллаштиришни талаб қилади. Ҳозирги кундаги ўқитилаётган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, луғатлар ва адабиётларни замон талабларидан келиб чиқиб, қайта яратиш керак. Айниқса нутқни ўсишини ривожлантирадиган дарсликларга талаб катта.

Араб тилини ўрганиш бўйича амалий машғулотларда таълим фаолиятининг асосий шакллари сифатида турли усуллар қўлланилади: мавзуни тушунтириш, мавзуга оид машқлар бажариш, мавзуга оид саволларга жавоб бериш, ва талабаларнинг мавзуни ўзлаштирган ёки ўзлаштирмаганлигини билиш учун имтиҳонлар ташкил этишдан иборат.

Араб тилини ўқитиш йўллари ва методлари жуда кўп бўлиб, араб тилини ўргатишда асосан икки усулдан фойдаланилади: алоҳида ва қўшма.

Алоҳида ўргатиш методи – бу араб тилининг барча бўлимлари, яъни ўқиш, ёзиш, нутқ, имло ва грамматика алоҳида фан сифатида дарсликлар орқали ўқитилади. Бу методнинг афзаллиги шундаки, ҳар бир бўлим учун махсус вақт ажратилганлиги туфайли ҳар бир бўлим мукаммал тарзда ўргатиш имкониятини беради. Афзалликлари билан биргаликда камчиликлари ҳам мавжуд. Бўлимларни алоҳида ўқитиш тилнинг сунъий бўлинишига сабаб бўлади. Бу эса ўқувчиларнинг реал вазиятда ўз фикрини тўғри ифодалай олмаслигига олиб келади.

Камчиликлардан яна бири ўқувчиларнинг кўникма ва билимлари нотекис ривожланишидир. Бунинг сабаби эса ўқитувчининг араб тилининг фақатгина бир бўлимига эътибор беришидир. Бошқа бўлимларга эътиборнинг камайишига олиб келади. Ўзбекистонда ҳам араб тилининг грамматика бўлимига кўпроқ эътибор қаратилади ва бошқа бўлимларига эса эътибор бироз суст.

Қўшма ўргатиш методи- бу усулда тилни бир неча бўлимларга бўлиш назарда тутилмайди, балки бир бутун ўргатилади. Алоҳида матн ёки мавзу асосида грамматика, ўқиш, оғзаки нутқ ва ҳусни ҳатни баравар ўргатиш методидир. Бу усул анъанавий усулдир.

Араб тилини ўргатиш учун ўтган асрда сон-саноқсиз методлар ва янги усуллар пайдо бўлди, уларнинг баъзилари ҳақиқатда муваффақият қозонди, баъзилари эса муваффақиятга эришолмади.

Юқорида баён қилганларимизга асосланиб, ўқувчилар зарур грамматик асосга эга бўлсалар ҳам, араб тилида зарур каммуникатив фаолиятни амалга оширишда сезиларли қийинчиликларга дуч келишади. Бу эса араб тилини мукаммал ўзлаштиришда камчиликлар юзага келишига олиб келади.

Тилни ўқитаётганда биринчи дарсларданоқ сўзлашишга ва араб тилининг бошқа бўлимларига ҳам аҳамиятлироқ бўлишга ундайди. Ўқувчилар учун сўзлашиш матнларни таржима қилишдан ёки грамматик қоидалардан кўра анча қизиқарли бўлади.

Уммугулсум ЖАМАЛОВА, ЎзДЖТУ магистранти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.