Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Бу йил Ўзбекистон билан Туркия ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилганига 30 йил, Стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганига 5 йил тўлди. Ушбу ниҳол ҳамкорлик ривожида янги давр бошланаётгани, муштарак эзгу ниятларнинг рамзи бўлди.
Мазкур хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар раҳбарлари эккан дарахтлар ҳам бор.