Муносабат: мутолаа кўникмасини шакллантириш — энг яхши таълим

0
281
марта кўрилган.

Мамлакатимиз Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятан ёшлар, айниқса, ўқувчилар ўртасида мутолаа маданиятини юксак поғонага кўтариш, улар онгида миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини юксалтиришда, она-Ватанни севишга, унинг ҳар бир қарич ерини муқаддас билиб, қадрлашга чорлаши билан аҳамиятлидир.

Айни кунда “Республика китоб байрами”, “Намунали китоб дўкони” кўрик-танлови, “Болалар китоби” Республика фестивали ҳамда китоб тарғиботига бағишланган турли тадбирлар ўтказиш анъанага айланди.

Бизнинг мактабимизда “Отам-онам ва мен – китобхон оила”, “Фарзандимга китоб совға қиламан”, “Ўзим ўқиган мактабга китоб совға қиламан”, “Оилавий китобхонлик”, “Энг яхши китобхон”, “Мен ўқиган китоб” каби тадбирлар ҳамда сайёр китоб савдо кўргазмалари ўтказиб келинмоқда.

Мен мактабимизда  она тили ва адабиётдан сабоқ бераман. Болаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини шакллантиришда она тили ва адабиёт ўқитувчиси сифатида дарсларни турли викториналар, қизиқарли савол-жавоблар тарзида ўтказишга ҳаракат қиламан. Синфдан ташқари адабиётлар борасида ўзаро фикр алмашув ва асардан иқтибослар келтириб, ўқувчиларнинг қизиқишларини шакллантираман.

Шу кунларда вилоятимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Энг китобхон мактаб” шиори остида китоб байрамлари ўтказилмоқда. Ушбу тадбир танлов тарзида ўтказилаётганлиги билан ҳам аҳамиятга эга. Ушбу байрам мактабимизда Ҳоразм вилоят ҳокимлиги, вилоят ахборот ва матбуот бошқармаси, вилоят маънавият ва маърифат маркази, Республика ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Китоб ўқиш энг яхши таълим эканлигини болалар онг-шуурига сингдириш мақсадида ҳамда Урганч китоб марказининг махсус сертификатини қўлга киритиб, мактаб кутубхонаси заҳирасини янада бойитишга ҳаракат қиляпмиз.

Маҳбуба Рўзметова, Боғот туманидаги 19-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.