Надия Дусановадан навбатдаги олтин медаль!

0
63
марта кўрилган.

Кеча енгил атлетикачимиз Надия Дусанова Чехиядаги мусобақада иштирок этиб яна бир ютуққа эришди. 

Баландликка сакраш баҳсларида иштирок этадиган Надия кеча Брно шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда қатнашди. Турнирда дунёнинг Чехия, Белорусь, Украина, Люксембург, Ўзбекистон, Италия, Польша, Черногория ва Хорватия каби мамлакатлардан кучли спортчилар ўз омадларини синаб кўрдилар. 
 
Қувонарлиси, ушбу турнирда Осиёнинг уч карра чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик спортчи Надия Дусанова 192 см баландликни забт этиб, турнирдаги энг яхши натижани кўрсата олди. Ундан кейин ўринларни 190 см натижа кўрсатган черногориялик Мария Вукович эгаллади. Учинчи ўрин эса 186 см га сакраган мезбонлар вакили Лада Пейчаловага насиб қилди.
 
Энди Надия Дусанова эртага Францияда ўтказиладиган мусобақада иштирок этади.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.