Наманганда бўлиб ўтган кичик ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида 2007-2008 йилларда туғилган ёш самбочилар қатнашди.
Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 400 нафардан зиёд ёш самбочи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Намангандаги «Паҳлавон» спорт мажмуаси мезбонлик қилган беллашувларнинг 10 та вазн тоифасида ўғил болалар, яна 10 та вазн тоифасида эса қизлар беллашадилар.
Бу мусобақа орқали мураббийлар ватанимизда ўтказиладиган нуфузли мусобақа учун саралаш ишларини ҳам олиб боришди. Мазкур ёш тоифасидаги самбочилар 2025 йилги Тошкент мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида ҳам иштирок этадилар.
Қизғин кечган беллашувлар якунига кўра, кичик ўсмирлар ўртасида мусобақанинг олтин медаллари қуйидаги спортчиларга насиб этди:
-35 кг: Рохатиллаев Тимур (Андижон)
-38 кг: Мамасидиқов Миродил (Андижон)
-42 кг: Худойберганов Неъмат (Хоразм)
-46 кг: Юсуфжонов Муҳаммад (Андижон)
-50 кг: Исомиддинов Ҳасан (Тошкент вилояти)
-54 кг: Олимжонов Ҳаётбек (Андижон)
-59 кг: Каримов Муҳаммадамин (Андижон)
-65 кг: Козимов Давлат (Самарқанд)
-71 кг: Шермаҳматов Мустафо (Қашқадарё)
+71 кг: Юлдашев Ботир (Тошкент вилояти).
Қизлар ўртасидаги беллашувларнинг чемпионлари билан танишинг:
-34 кг: Бектурсинова Қундуз (Қорақалпоғистон)
-37 кг: Тоҳиржонова Нозима (Наманган)
-40 кг: Абдуқодирова Муслима (Наманган)
-43 кг: Эшбоева Мухлиса (Қашқадарё)
-47 кг: Абдураҳимова Муштарий (Жиззах)
-51 кг: Худайбергенова Айзада (Қорақалпоғистон)
-55 кг: Беркинбаева Нуржамол (Қорақалпоғистон)
-59 кг: Ашурматова Меҳрибон (Тошкент вилояти)
-65 кг: Ҳакимжонова Муаззам (Наманган)
+65 кг: Афзалова Муштарийбегим (Бухоро).
Ўсмирларимизга келажакда юрт байроғини баланд кўтаришларида тилакдошмиз.
Gujum. uz