Навоий шаҳридаги «Фарход» маданият саройида Президент арчаси бўлиб ўтди. Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов тадбирда иштирок этган болажонларни қизғин табриклаб, вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига ҳамда шаҳар ва туманлардаги кам таъминланган оилалар болаларига Президент совғаларини топширди.
Тадбирда вилоят Маданият бошқармаси хамда «Фарход» маданият саройи жамоаси томонидан ташкил этилган концерт ва «Куёнвойнинг саргузаштлари» номли спектакл намойиш этилди.