Наврўз байрами муносабати билан табриклар

0
471
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, жамоат арбобларидан Наврўз байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент жаноблари!

Хитой халқининг баҳор байрами муносабати билан йўллаган қутловингиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман. Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни Ўзбекистон халқининг анъанавий байрами — Наврўз билан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Сизга мустаҳкам соғлик, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизга зафарлар тилайман! 

Дўст Ўзбекистон халқи бахтли ва фаровон бўлсин!

                                                                                 Си Цзиньпин,
                                                                Хитой Халқ Республикаси Раиси


Шунингдек,

 Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев, 

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, 

 Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,   

 Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, 

 Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,

 Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани,                                                   

 Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний,

Саудия Арабистони Қироли Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд

Саудия Арабистони валиаҳди, Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати Ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла

Фаластин Президенти, Фаластин озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Маҳмуд Аббос

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ва бошқалар табрик йўллаган.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.