Никита Рафалович бронза медали учун курашади

0
98
марта кўрилган.

Таэквондочимиз Никита Рафалович (-80 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги  илк босқичда доминиканлик рақибини мағлуб этди. Моисес Эрнандесга қарши кечган баҳс 17:7 ҳисоби билан якунланди.  

Токио-2020 Олимпия ўйинларини муваффақиятли ўтказаётган Никита Рафаловичга навбатдаги беллашувида   озарбайжонлик Милад Беги рақиблик қилди. Сўнгги 2 жаҳон чемпионатларининг ғолиби, Рио-2016 совриндори Милад Бегига қарши кечган жанг Рафаловичнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа вакилимиз чемпионлик сари навбатдаги дадил қадамни ташлади, ярим финалга йўл олди.

Ҳамюртимиз  ярим финалда иорданиялик Солиҳ Элшарабатига қарши даянга чиқди. Ярим финал баҳсида у иорданиялик Солиҳ Элшарабатига қарши жанг қилиб, қўшимча дақиқада имкониятни бой бериб қўйди. Вакилимизнинг учинчи ўрин учун кечадиган баҳсдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади. Никита Рафаловичга бўлгуси беллашувда омад тилаб қоламиз.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.