Оҳангаронлик Шарифа она Ҳаж учун йиққан пулини хайрия қилди…

0
153
марта кўрилган.

 

Бугунги синовли кунларда юртдошларимизнинг ҳадсиз меҳри, беғараз саховати буюк аждодларимизга хос бўлган миллий қадриятларимиз амалий ифодаси сифатида дунё халқларига ўрнак бўлмоқда. Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга ғамхўрлиги, меҳрибонлиги ҳам алоҳида эътироф этилмоқда.
 
Муборак Рамазон ойида хайру саховат ишлари янада кенг кўлам билан давом этмоқда. Юртимизда сахий, бағрикенг инсонлар кўпки, улардан барчамиз ўрнак олсак арзийди.
 
Ана шундай кайвони ҳамюртимиз Тошкент вилояти Оҳангарон туманида умргузаронлик қилиб келаётган Шарифа она Эшназаровадир. Олтмишдан ошган онахон кўп йиллик ҳалол меҳнати билан қадр топди. Икки ўғил, бир қизни эл фарзанди қилиб тарбиялади, улар бугун халқимиз хизматида.
 
Шарифа она бир неча йилдирки пешона тери билан топган пулини йиғиб, Ҳажга боришни ният қилиб юрган эди. Лекин… Онахоннинг кўнгли ҳеч тинчимади. Юртда бу офат, эл бошига иш тушиб турибди. Ниҳоят бир тўхтамга келди…
 
Мамлакатимиз Президентининг саховат ҳақидаги эзгу ташаббусидан руҳланган Шарифа она Ҳаж сафари учун йиққан 30 миллион сўм пулни маҳалласидаги эҳтиёжманд оилаларга бағишлади.
 
Хусусан, боқувчисини йўқотган юртдошимиз Д.Шербоева, Н.Орипова, I-гуруҳ ногирони Ш.Намозбоев, II-гуруҳ ногирони Б.Тошбоевнинг оилаларига бир бошдан қорамол олиб берди.
 
Ҳимматли ҳимматидан топар, деганидек Шарифа Эшназарова каби онахонларимиз ибрати бизга ўрнак бўлиши шубҳасиз. Бу каби азиз ва мукаррам оналари бор юртдан бало-қазолар ҳам тезда даф бўлади, иншааллоҳ.
 
Содиқжон ТУРДИЕВ, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани  қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.