“Оҳанглар сеҳри”миллий эстрада ижрочилари кўрик-танловининг вилоят босқичи

0
207
марта кўрилган.

 Гулистон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида “Оҳанглар сеҳри”миллий эстрада ижрочиларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик танловда Сирдарё вилоятидаги 15 та болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Гулистон шаҳар ихтисослаштирилган мусиқа мактабидан туман ва шаҳар босқичларида ғалаба қозонган  20 нафар ўқувчи иштирок этди. Беллашув иштирокчилари халқ суюган санъаткорларнинг асарларини ижро қилишди.

Танловнинг асосий мақсади ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён этиш, Ватанни мадҳ этувчи энг яхши қўшиқларни излаб топиш, ўқувчиларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини ошириш, ўзбек мусиқа маданиятини юксак даражага кўтариш, иқтидорли ёшларни кашф этишдан иборат.

Танлов ғолиблари маданият бошқармасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Мавлуда Асқархўжаева 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.