Оксана Чусовитина Бокудаги жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди

0
159
views

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг таяниб сакраш бўйича  аёллар ўртасида финал босқичи якунланди.

Энг кучли 8 нафар спортчи орасида баҳс олиб борган вакиламиз Оксана Чусовитина  ижросини ҳакамлар ҳайъати 14,450 балл билан баҳолашди.

Финалчилар орасида фақатгина америкалик Жейд Кэри(14,766) Чусовитинага кўра  бироз юқори натижага эришди. Юртдошимиз эса мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан мексикалик Алекса Морено( 14,249) жой олди.

Оксана Чусовитина энди 20-23 март кунлари Дохада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон кубоги босқичига йўл олади. Янги регламентга кўра, айнан ушбу мусобақалар Токио-2020 Олимпаидаси квалификациясининг босқичлари ҳисобланади.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here