Оксана Чусовитинадан яна бир медаль

0
72
марта кўрилган.
Гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Бокудаги жаҳон кубогида муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.
 
Кеча афсонавий спортчимиз таяниб сакраш машқларида барча рақибларидан устун келиб, олтин медални қўлга киритганди.
 
Бугун эса Чусовитина ходадаги машқларда 12,866 балл тўплаб, бронза медали соҳибига айланди. Бош совринни 13,400 балл жамғарган хитойлик Хуан Луо қўлга киритди. Иккинчи ўринни 12,933 балл билан унинг ҳамюрти Жиаки Лю банд этди.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.