Халқаро Олимпия қўмитаси ўзбек ва жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитинанинг Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этган спорт кийимини (экипировкасини) Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги Олимпия музейига жойлади.
Жаҳон гимнастикаси юлдузи, фахри ҳамюртимиз Оксана Чусовитина саккизинчи Олимпиадасидан сўнг уни эсдалик учун музейга тақдим қилди.
Ушбу музейдан замонавий Олимпия ўйинларига оид энг қимматли маълумот ва экспонатлар жой олган бўлиб, унга йилига тахминан 250 минг нафар инсон ташриф буюради.
Оксана Чусовитинанинг спорт кийими Олимпия ўйинларининг бош музейини безаб турибди
Ушбу музейдан замонавий Олимпия ўйинларига оид энг қимматли маълумот ва экспонатлар жой олган бўлиб, унга йилига тахминан 250 минг нафар инсон ташриф буюради.
Олимпия ўйинларининг бош музейи замонавий компьютер технологиялари ва аудиовизуал воситалар билан жиҳозланган. Маскан Олимпия ўйинлари тарихини қадимги даврдан то ҳозирги кунгача акс эттиради.
Музейни яратиш ғояси замонавий Олимпия ўйинларини тиклаган ва Халқаро Олимпия қўмитасига асос солган француз барони Пьер де Кубертенга тегишли. Музей ниҳоят 1993 йилда дунё спорт пойтахти маркази Лозанна шаҳридаги Уши манзилида очилди.
Ажойиб шакли билан диққатни ўзига тортувчи замонавий бино Женева кўли бўйида жойлашган ва Олимпия ҳаракати тарихини намоён этадиган дунёдаги энг катта ахборот марказидир.
Олимпия музейи майдони 3000 квадрат метрни ташкил қилади, унга туташ 8000 квадрат метрдан ортиқ гўзал хиёбон спортга оид кўплаб ҳайкалларни ўз бағрига жо этган.
Доимий кўргазмада 10 мингга яқин экспонат мавжуд. Бундан ташқари, музей бўйлаб 150 дан ортиқ интерфаол экранлар ўрнатилган.
GUJUM.UZ