Олимпия ўйинларига йўлланмалар мамлакатимиз ўсмирлари ўртасида  янада кўпаймоқда

0
101
views

  Испаниянинг Барселона шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш буйича бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Ислом Абдусаломов спринт ва слалом буйича ўтказилган беллашувлар якунига кўра жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаб, Аргентинадаги III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Шунингдек, қизлар ўртасида спринт ва слалом баҳсларида иштирок этаётган Гулбаҳор Файзиева ҳам спринтдан сўнг биринчи поғонани эгаллаб турганди. Слалом баҳсларида вакиламиз  ҳам энг яхши натижа қайд эта олди ва ўз тенгдошлари орасида жаҳонда тенгсиз деб топилиб, делегациямиз ҳисобига Олимпия ўйинларининг яна бир лицензиясини қўшиб қўйди.
 
Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларига академик эшкак эшиш хамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш буйича ўзбекистонлик спортчилар ҳар иккала йуналишда иккитадан йўлланмага эга бўлишганди. 
 
Яна бир ёш спортчимиз Шерзод Ҳакимжонов (Чирчиқ) ҳам ўсмирлар Олимпия ўйинлари меъёрини бажариб,  Аргентинадаги нуфузли мусобақада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Шу тариқа, байдарка ва каноэчиларимиз Барселонадаги жаҳон чемпионатида тўрт имкониятдан учта йўлланмага сазовор булишди. 
 
Маълумот учун, бугунги кунга қадар ҳамюртларимиз қуйидаги спорт турларида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлиб улгуришди:
 
Оғир атлетика — 3 та, академик эшкак эшиш — 2 та,  от спорти (конкур) — 1 та,  таэквондо — 1 та,  байдарка ва каноэда эшкак эшиш  — 3 та.
 
Эслатиб ўтамиз, III ўсмирлар Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос–Айресда бўлиб ўтади.
 
Ойбек Юсупов тайёрлади
ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here