Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси: талабалар музейларга жалб этилади

0
290
марта кўрилган.

Махсус режа-дастурга кўра жорий йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг апрель ойигача бўлган даврда талабаларни музейларга жалб этиш ишлари амалга оширилади. 

Қадимий анъаналаримиз, азалий одатларимизни тиклаш ва ёшларнинг маданий савиясини ошириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этишда музейларнинг ўрни беқиёс. 

Шу боис, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан талабаларни музейларга жалб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари талабаларининг машғулотлардан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг тарихимизга оид билимларини янада ошириш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни музейлар акцияси йўлга қўйилди. Ижтимоий акцияга кўра махсус режа-дастур тасдиқланган бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг апрель ойигача бўлган даврда талабаларни музейларга жалб этиш ишлари амалга оширилиши белгиланган. 

Ушбу акция доирасида Ўзбекистон тарихи давлат музейи бугун талаба-ёшлар билан гавжум бўлди. 

– Бу ерда музей экспонатларини томоша қилдик, мамлакатимиз тарихи ҳақида қизиқарли маърузаларни тингладик, замонавий технологиялар асосида тайёрланган интеллектуал машғулотларда иштирок этдик, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Зуҳра Пўлатова. – Шунингдек, кўрганларимиз ҳулосалари асосида ижодий ишлар ёзишни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, бундай ташкилий ишлар бизнинг нафақат маданий хордиқ олишимизга, балки назарий ва амалий билимларимизни чуқур эгаллашда ҳам қулай фурсат бўлади, деб ишонаман. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.