Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактабларининг ўқувчи-спортчилари ўртасида “Болалар спорт ўйинлари” ташкил этилади.
Жисмоний тарбия ва спорт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача асосий йўналишларидан бири, деб эътироф этилган мазкур мусобақа спорт мактабларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
“Болалар спорт ўйинлари”нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи ғолибларига (1-ўрин) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим этилади.
Шунингдек, ғолиб ва совриндорларни (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан эгаллаган 1-ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг – 6 баравари, 2-ўрин учун – 4 баравари, 3-ўрин учун – 3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.