Ўқувчилар иншо танлови: Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

0
270
views

9-декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан  Тошкент шаҳар умумтаълим мактабларининг 8-11-синф ўқувчилари ўртасида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида эзгу амал — иншолар танловини  уч босқичда ўтказиш йўлга қўйилди.

Куни кеча Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 152-сонли,  Яккасарой туманидаги 127-сонли,  Учтепа туманидаги 14-сонли умумтаълим мактабларида иншолар танлови ўтказилди ва у давом қилмоқда.

Ўқувчилар ўз ижодий ишларида мамлакатимизда коррупцияга чек қўйиш ва уни олдини олиш ечимлари тўғрисида ўз фикр- мулоҳазаларини баён этишаётгани эътиборга молик. Танлов жараёнлари ҳамкор ташкилотлар, депутатлар томонидан кузатиб борилмоқда.

Танлов якунида 1-2-3-ўринни эгаллаган ўқувчилар туман халқ таълими  бўлимлари томонидан муносиб тақдирланди. Ғолибликни қўлга киритган ёшлар ушбу танловнинг шаҳар босқичида туман номидан иштирок этадилар.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here