Хоразм вилояти Янгибозор туманида ўқитувчиларга бепул ойлик йўл чипталари берилиши йўлга қўйилди.
Янгибозор тумани ҳокимлиги ташаббуси билан узоқ масофага қатнаб ишлайдиган ўқитувчилар учун бепул ойлик йўл чипталари билан бирга уларга мактаб ўқитувчиси эканини тасдиқловчи гувоҳнома ҳам тақдим этилмоқда. Эндиликда ўқитувчилар ойлик йўл чиптаси билан туман ичида бепул ҳаракатланишлари мумкин.
17-сон мактабдаги тадбирда Янгибозор тумани тажрибаси сифатида ўқитувчиларга ойлик йўл чипталари билан биргаликда гувоҳномалар тантанали топширилди. Тадбирда туман ҳокими Ў.Қурбанов, сектор раҳбарлари, мактаб директорлари қатнашди..