Орол денгизининг қуриган майдонларига саксовул экилмоқда

0
114
марта кўрилган.
Орол денгизининг қуриган майдонларига саксовул экиш ишларида  ҳашарчилар ҳам фаол иштирок этмоқда.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, бу тадбирларда жами 1 минг 100 га яқин киши қатнашмоқда. Уларнинг 200 нафари тайёр уруғни қопларга жойлаштирса, 775 киши ерни тайёрлаш ва экишда иштирок этаётир. 70 га яқин киши Орол бўйидаги участкаларга ўтин захираси яратиш учун кўмаклашмоқда. Шунингдек, 549 техника, 2 самолёт жалб этилган.
 
Саксовул экиш учун жами 326 минг гектардан зиёд ер майдони тайёрланган. Қарийб 103 минг 300 гектар майдонга 412 минг 300 килограмм саксовул уруғи экилган.
 
Шу кунгача жами 622 минг 500 килограмм саксовул уруғи тайёрланган. Уруғ тайёрлашда Қорақалпоғистон Республикаси туманлари, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари фаол қатнашмоқда.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.