Осиё чемпионатида ёш регбичиларимиз кумуш медаллар соҳиби бўлишди

0
146
views

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган  юртдошларимиз кумуш медалларга сазовор бўлишди. Ўзбекистонлик ёшлар ҳал қилувчи беллашувда БАА вакилларига қарши майдонга тушишди. Муросасиз ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Бронза медаллари эса малайзиялик регбичиларга насиб этди.

Регби-7 бўйича Осиё чемпионатида эркаклар беллашувида биринчи ўрин БААга,  иккинчи ўрин Ўзбекистонга, учинчи ўрин  Малайзияга насиб қилди. Аёллар мусобақасида  эса  БАА,   Ҳиндистон, Таиланд регбичилари пешқадам бўлишди.

 

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here