Осиё чемпионатида тарихий натижа қайд этган қиличбозларимиз “Spark” автомобиллари билан тақдирланишди

0
70
марта кўрилган.

Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар  мусобақанинг жамоавий баҳсларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, ўзбек қиличбозлиги тарихида янги саҳифа очишга муваффақ бўлишди. 

Зеро шу пайтга қадар қилич (сабля) йўналишида ҳамюртларимиз Осиё миқёсида бирорта медалга эга бўлишмаганди.  Бугун мусобақада иштирок этган қиличбозларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди.
 
Улар сайёхлик автобусларида Тошкент кўчалари бўйлаб навбатдаги манзил – “Пахтакор” стадиони томон йўл олдилар. У ерда Осиё чемпионати совриндорлари ва уларнинг устозларини тақдирлаш учун тадбир ташкил этилди.
 
 Осиё чемпионати совриндорлари ва уларнинг устозларига махсус совға – “Spark” ва “Cobalt” автомобиллари калити топширилди. Аниқроғи, жамоавий баҳсларда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ҳар бир спортчига “Spark”, уларни тарбиялаган устозларига эса “Cobalt” автомобиллари тортиқ этилди.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.