ЎзДЖТУ Инглиз филологияси факультетида ота-оналар билан учрашувлар ўтказиш анъанага айланган.
Навбатдаги йиғилишда Инглиз филологияси факультети декани Г.Эргашева, декан муовинлари Б.Раззоқов, Ш.Эштўхтаров, университет ота-оналар қўмитаси раиси З.Ибрагимовалар сўзга чиқиб, университетда талаба-ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳамда ўқув жараёнлари ҳақида маълумотлар беришди.
Шунингдек, талабаларнинг дарсларга қатнашиши, улар билан олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар ҳамда факультет талаба-ёшлари томонидан эришилган ютуқлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилди.
Дастур давомида иқтидорли талабаларнинг ота-оналари факультет раҳбарияти томонидан махсус ташаккурнома билан тақдирланишди.
ижодий ишлар танлови
Кечаги кунда ота-оналар билан учрашув уюштирилган ушбу факультетда бугун ижодий ишлар танловининг факультет босқичи бўлиб ўтди.
Танловда ёшлар «Жаҳолатга қарши маърифат», «Мен терроризм хавфини қандай тушунаман?», «Аждодларга муносиб авлод бўлайлик» ҳамда «Учинчи ренессанс — ёшлар нигоҳида» мавзуларидаги ижодий ишлари билан бнллашдилар.
Ушбу танлов талабаларнинг ижодий салоҳиятларини юксалтириш, ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш, улар қалбида ёт ғоя таъсирларига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Танлов низомига кўра, талабалар иншо ёзиш, мушоира ҳамда расм чизиш йўналишлари бўйича ижодий беллашдилар. Талабалар мавзуларни ёритишда фаол иштирок этиб, ўз қобилияти-ю маҳоратини намоён қилишди.
Ғолиблар Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Ш.Эштўхтаров ҳамда факультет тюторлари томонидан аниқланиб, университет босқичига тавсия этилди.
Gujum.uz : Талабалар олган сувратлар