Аҳоли орасида ўткир вирусли инфекцияларга чалинганлар кўпаймоқда. Ушбу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда қандай чоралар кўриляпти?
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бутун дунёда бўлгани каби куз-қиш мавсумида юртимизда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳридаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар — касалларнинг келтирилиши йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган.
Вазирлик бу бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилди:
Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун ажратилган ўринлар сонини 300 тадан 500 тага оширилади.
Сўнгги кунларда аҳолидан ҳароратининг кўтарилиши, йўтал белгилари билан чақирувлар сони ортгани сабабли “103” хизматига эрталаб соат 06:00 дан 14:00 гача пойтахт шифохоналарида захирада бўлган 40 та автомашина қўшимча ажратилди.
Тез тиббий ёрдам хизматига 25-ноябрдан 29 та тўлиқ жиҳозланган “Isuzu” русумдаги автомашиналари тиббий бригадалар билан доимий фойдаланиш учун ажратилади.
Умида Рахмонова, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати