Ўзбек таржимашунослик илмининг фидойиси

0
216
марта кўрилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, ўтган асрда ўзбек таржимашунослик илмининг юксалишига муносиб ҳисса қўшган Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг «Танланган асарлар»и, «Таржима санъати» мақолалар тўпламининг 7-китоби ҳамда «Ғайбуллоҳ ас-Салом замондошлар хотирасида» тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид олиб борди.

Унда Ўзбекистон Қаҳрамони,  Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, атоқли таржимон ва адабиётшунос Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Таржима кенгашининг раиси Зухриддин Исомиддинов, филология фанлари доктори Султонмурод Олимов, “Жаҳон адабиёти”  бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Gujum. uz cайти раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова, олима Ровия Абдуллаева ва бошқалар сўзга чиқди.

– Ўзбек таржимашунослиги қадимий ва ушбу йўналишда  адабиётимизда гўзал излар қолдирган кўплаб улуғ саъаткорлар ўтган. Ғайбулла ака Саломов ўтган асрда “Таржимашуносликка кириш” , “Таржимашунослик асослари”  каби кўплаб назарий, илмий  дарсликлар ёзиб, ўзбек таржимашунослигига  беқиёс ҳисса қўшди. Таржимашунослик фанининг буюк заргари даражасига етди, Ижодий фаолияти, фанга ва шогирдларга  жонкуярлиги ёшларимиз учун ибрат мактаби бўла олади, – деди  Иброҳим Ғофуров илму фанга қўшган ҳиссасини бир-бир санаб ўтди ва  гўзал ташбеҳлар билан хотирлади.

Устоз санъаткорнинг асарларини нашрга тайёрлаган ижодий гуруҳга раҳбарлик қилган таниқли олим, таржимон Зухриддин Исомиддинов ўз сўзида Ғайбулла Саломовнинг «Танланган асарлар»и, «Таржима санъати» мақолалар тўпламининг 7-китоби ҳамда «Ғайбуллоҳ ас-Салом замондошлар хотирасида» асарларининг яратилишига алоҳида тўхталди:

 

 – Таржима илмини ўзбек адабиётшунослигининг муҳим бир тармоғига айлантирган устоз Ғайбулла ака Саломов ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидан “Таржима санъати” тўпламларини нашр эттиришга бош-қош бўлди. Устоз ҳаётлигида ушбу асарларнинг олти китобини  чоп қилдирган эди. Биз устоз ишини давом қилдириб, «Таржима санъати» мақолалар тўпламининг 7-китобини чоп қилдирдик – дея таъкидлади, – Албатта, ўтган 20 йил ичида таржима адабиётимизнинг гнографияси кенгайди. Ўнга яқин тиллардан бевосита таржима қилишга ўтилди. Жаҳон адабиётининг юзлаб сара асарлари  она тилимизда пайдо бўлди. Домланинг шогирд ва невара шогирдлари бугун айни соҳада қизғин фаолият юритииб келишяпти, – дея таъкидлади.

“Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Ахмаджон Мелибоев ҳам шогирдлик эҳтиромини билдирди: – Таниқли таржимашунос, устозимиз Ғайбулла ака деярли ярим асрлик фааолиятида кўплаб шогирдлар тайёрлади. Ўзбек таржимашунослиги  жараёнларини теран таҳлил, тадқиқ ва талқин этиб гўзал асарлар битди. Чингиз Айтматов асарларини таржима қилишимда қўллаб қувватлаб, йўлланмалар берди,

Таниқли олим Султонмурод Олимов эса минглаб шогирдлар тайёрлаган устознинг ўзбек таржимачилигидаги   ўрнига, шогирдларига бўлган эътиборига,  инсоний фазилатларига алоҳида тўхталди,

Раъно Зарипова “Таржима санъати ва таржимон маҳорати” муаллифлик китоби ҳақида гапириб, унинг яратилишида  устоз Ғайбулла ака Саломовнинг муносиб хизматлари борлигини таъкидлади.

Таржимашунос олимнинг қизи Назира Саломова тадбир ташкилотчиларига ва иштирокчиларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Самимий фикрларга фикрлар ва эҳтиромларга эҳтиромлар уланди. Тадбир қизғин ва гўзал адабиий муҳитда ўтди.

Р. Сапоева тайёрлади. Фотолар муаллифи — Аҳмад Тўра.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.