Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Бутан дарвозасига жавобсиз тўққизта гол урди

0
155
views

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «Womenʼs Olympic Football Tournament Paris 2024» турнири доирасида Бутанга қарши баҳс олиб борди.

Шу билан Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Париж-2024 Олимпия ўйинларининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси саралаш босқичидаги иштирокини бошлади.

Учрашувда спортчиларимиз Бутан дарвозасига жавобсиз 9 та тўп киритди. Бутан  спортчиларининг дарвозасига  тўпларни  Диёра Ҳабибуллаева, Людмила Карачик, Азиза Норбоева ва Мафтуна Шойимова киритди.

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этишига эришишида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Gujum. uz

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here