«Ўзбекистон аёллари» китоб-альбомнинг тақдимоти

0
625
марта кўрилган.

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва бир қатор манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган «Tashkent book fest – 2019» 1-Халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг иккинчи кунида «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти томонидан 2019 йилда нашрга тайёрланган уч тилдаги «Ўзбекистон аёллари» («Женщины Узбекистана», «Women of Uzbekistan») номли китоб-альбомнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Китоб-альбом Ўзбекистон Хотин-қизлари қўмитаси тавсиясига асосан ҳамкорликда нашрга тайёрланди. Тадбирни Ўзбекистон республикаси бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова очиб, ўз маърузасида бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеини ошириш ва қўллаб қувватлаш, ижтимоий- сиёсий ва иқтисодий жараёнларда тўлиқ иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратилганини, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган давлат дастурлари, муҳим қарорлар қабул қилинганини таъкидлади.

Ана шу улуғвор ислоҳотларни амалга ошришга муносиб ҳисса қўшган ва қўшаётган Ўзбекистон Қахрамони, Ўзбекистон фан арбоби, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон халқ артисти каби юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган ташаббускор, изланувчан, салоҳиятли аёллар «Ўзбекистон аёллари» тўпламидан жой олганлигини ва бу китоб нашри давом этишини гапириб ўтди.

Китоб-альбом етти йўналишдан иборат бўлиб, унинг биринчисида номлари тарих зарварақларига муҳрланган, муносиб излар қолдирган момоларимиз хотираси эъзозланади. Кейинги саҳифаларда эса халқ орасида обрў-эътибор қозонган юзлаб аёлларнинг меҳнатлари ҳурмат — эҳтиром билан самимий эътироф этилади.

Ўзбекистон Хотин-қизлари қўмитаси ташаббуси билан чоп этилган ушбу китоб-альбомга кирган аёлларнинг ҳаёти, фаолияти ўсиб келаётган ёш авлодларнинг камолатига муносиб намуна бўлади.

Раъно ЗАРИПОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.