Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Кенгашининг навбатдаги 3-сон йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни ЎзДЖТУ Кенгаши раиси, ректор Илхомжон Тухтасинов очиб берди. Йиғилишда университет фаолиятига оид турли масалалар юзасидан ўқув маскани раҳбарияти вакилларининг ахбороти тингланди, муҳокама этилди.
Йиғилишнинг иккинчи қисмида илмий даража олган ҳамда самарали меҳнати эътироф этилган устоз-муаллимларни табриклаш маросими бўлиб ўтди. Халқаро журналистика факультети Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар кафедраси ўқитувчилари Раъножон Зарипова ва Мафтуна Махмудованинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи дипломни олганлиги билан қутлаб, ноутбук билан тақдирлашди.
Шунингдек, Рус филологияси факультети Рус тили ва ўқитиш методикаси кафедраси профессори вазифасини бажарувчиси Дусмамат Кулмаматовга профессорлик илмий унвонининг дипломи тантанали равишда топширилди.
«Япония-Ўзбекистон Ипак йўли» жамғармаси Халқаро алмашинув учун маъсул, инсон ресурсларини ривожлантириш лойиҳасида «Япон тилидаги халқаро талабаларни қўллаб-қувватлаш хизматлари»ни тарғиб қилишга катта ҳисса қўшгани учун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори, профессор Илҳомжон Тухтасинов, Япония Бош вазири рафиқаси Юко Кишида Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва маданий алмашинув ҳамда тарихий алоқаларни ўрнатишдаги ҳиссаси учун Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети Япон кафедраси мудири Наргиза Ҳамидова ҳамда хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, италян, испан, корейс, хитой, япон, араб) фан олимпиадасининг Республика босқичини ўтказишда ташкилий ва маънавий вазифаларни юқори даражада бажаришга муносиб ҳисса қўшган университетнинг илмий ишлари ва инновациялар бўйича проректори Отабек Юсупов, инглиз тили 1-факультети декани Акмал Юлдошев ташаккурнома билан тақдирланишди.
Давлат буюртмаси асосида буюк саркардалар “Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди” номли асарни тайёрлаш ҳамда ҳарбий соҳа ва ҳарбий таълим тизими ходимларининг илмий салоҳиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун университет ректори, профессор Илҳомжон Тухтасинов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Отабек Юсупов, илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Феруза Абдуллаева, Рус филологияси факультети декани Азизхон Рахмонов, Таржимонлик факультети декани Улуғбек Юлдошев ва ушбу факультетнинг инглиз тили таржима назарияси кафедраси ўқитувчиси Алишер Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кўкрак нишони ва ташаккурномаси билан тақдирланишди.
Иқбол ПАРДАЕВА, ЎзДЖТУ Ахборот хизмати бўлими етакчи мутахассиси