Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 9 июнь санасидаги фармони эълон қилинди.
Мамлакатимизда миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маънавий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда жаҳон миқёсида кенг тарғиб этишга қўшган муносиб ҳиссаси, талаба ёшларга ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати дурдоналари ва замонавий ютуқларини ўргатиш, уларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, юксак профессионал маҳорат ва малакага эга бўлган соҳа вакилларини тайёрлаш борасидаги катта хизматлари, юртдошларимизнинг маданий савиясини ошириш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали фаолияти, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон давлат консерваторияси ташкил этилганининг 85 йиллиги муносабати билан профессор-ўқитувчилардан бир гуруҳи мукофотланди.