Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикасига давлат ташрифининг биринчи куни Боку шаҳридаги Шаҳидлар хиёбонига ташриф буюрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Озарбайжон пойтахтининг қоқ марказида жойлашган ушбу ёдгорлик мажмуасида мамлакат озодлиги ва ҳудудий яхлитлиги йўлида қурбон бўлган юрт қаҳрамонлари дафн этилган.
Ўзбекистон етакчиси ёдгорликка гулчамбар қўйиб, Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига эҳтиром кўрсатди.