Ўзбекистон Президенти Абу Даби валиаҳди, БАА Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари билан телефон орқали мулоқот қилди

0
125
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг 7 апрель куни телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатларининг долзарб масалалари, шунингдек, амалий ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, ёқилғи-энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор соҳаларида янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик ва ушбу глобал хатарга самарали қарши курашиш борасида мамлакатларимизда амалга оширилаётган мисли кўрилмаган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари пандемия оқибатларини енгиб ўтишда кўрсатилаётган кўмак учун Бирлашган Араб Амирликлари раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Коронавирус тарқалишининг икки томонлама ҳамкорлик суръатига, шу жумладан бугунги кунда БААнинг етакчи компания ва банклари иштирокида саноат, инфратузилма, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Турли даражаларда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаол мувофиқлаштириш лозимлиги қайд этилди.

Томонлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.