Ўзбекистон Президенти «Air Products» компанияси томонидан юқори технологик лойиҳалар амалга оширилишини қўллаб-қувватлади

0
120
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 май куни «Air Products» компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоқларида юқори технологик лойиҳаларни илгари суришда АҚШнинг ўз йўналишида глобал етакчи бўлган ушбу компанияси билан  амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари компания раҳбарини 1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда Қашқадарё вилоятидаги “GTL” заводининг учта саноат газ ускунасини харид қилиш бўйича келишув муваффақиятли якунлангани ва тегишли битим имзолангани билан табриклади.

 «Air Products» яна бир йирик лойиҳада – камида 700 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилган ҳолда Бухоро вилоятида MTO технологияси асосида газ-кимё мажмуаси қурилишида иштирок этаётгани қайд этилди.

Мамлакатимизда “яшил” водород соҳасини ривожлантириш бўйича яна бир асосий ҳамкор — Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси иштирок этаётган истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.