Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Давлатимиз раҳбари МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
Эслатма: МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг аввалги мажлиси 2023 йил 13 октябрда Бешкекда бўлиб ўтган эди.