Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

0
198
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан 12 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Арманистон ҳукумати раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади.

Суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда қўшма ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here