Ўзбекистон Президенти БАА делегацияси билан учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди

0
117
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Учрашув аввалида юқори даражадаги меҳмон БАА Президенти Шайх Халифа ол-Наҳаён, Абу-Даби амирлиги Валиаҳд шаҳзодаси, БАА Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад ол-Наҳаён ва мамлакат Бош вазири, Дубай Амири Муҳаммад ол-Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Вазир хорижий бизнеснинг мамлакатимизга бўлган катта қизиқишини яна бир бор тасдиқлаган Тошкент форумининг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Учрашувда амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновациялар, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика ва транспорт соҳаларида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Яшил” энергетика соҳасидаги ҳамкорлик натижилари юқори баҳоланди. Masdar компанияси мамлакатимиз ҳудудларида фотоэлектрик ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича қатор йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор тармоқларда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.