Ўзбекистон Президенти Бишкекка келди

0
37
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

«Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф доирасида эртага давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Бу галги саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган. Ҳар доимгидек, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари эътибор марказида бўлади.

Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Йиғилиш якунида қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар, жумладан, мамлакатимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё Хартияси қабул қилиниши кўзда тутилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.