Ўзбекистон Президенти Франция тараққиёт агентлиги билан Шериклик дастури муваффақиятли амалга оширилаётганини қайд этди

0
54
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Самарқанд шаҳридаги йиллик йиғилишида иштирок этаётган Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директори Реми Риуни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Янги Шериклик дастури ва “йўл харитаси” доирасида Франция тараққиёт агентлиги билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон агентликнинг етакчи ҳамкоридир. Қўшма лойиҳалар портфели ўтган йилда ўттиз фоизга ошиб, 1,3 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

“Яшил” иқтисодиёт, коммунал соҳани, шу жумладан сув таъминоти тармоқларини модернизация қилиш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, чорвачилик ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашувда бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурларини илгари суриш, давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини жорий этиш, агентликнинг “ПРОПАРКО” ва “Экспертиз Франс” тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.