Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммитига келди

0
98
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистоннинг  Чўлпонота шаҳрига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси — Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Чўлпонотада иккинчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақамиз мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here