Ўзбекистон Президенти ОИИБ президенти Цзинь Лицюнь билан учрашув ўтказди

0
28
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бош қароргоҳига ташриф буюриб, банк президенти Цзинь Лицюнь билан музокара ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда банк билан ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди. Қўшма лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошди. 2023 йилнинг ўзида жалб қилинган инвестициялар ҳажми 1 миллиард долларга етди.

Энергетика, сув таъминоти, автомобиль ва темир йўлларни реконструкция қилиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари стратегик хомашёни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий аҳамиятга эга дастурларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.

Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган таркибий ислоҳотлар доирасида устувор йўналишлардаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 2026 йилгача мўлжалланган қўшма Ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

Марказий Осиё минтақасидаги стратегик муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Банк бошқарувчилари кенгашининг жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлажак йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.