Ўзбекистон Президенти Остонага келди

0
114
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here