Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

0
106
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни пойтахтимизда ўтаётган миллий парламентлар аёл раҳбарлари саммитида иштирок этаётган Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Соҳиба Гафарова давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбатда олий даражадаги мунтазам учрашув ва мулоқотларда  эришилган келишувларга мувофиқ ҳар томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб, амалий шериклик кенгайиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Озарбайжон Президентининг жорий йил июнь ойидаги Ўзбекистонга тарихий ташрифининг сермаҳсул натижалари иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, барча даражалардаги мулоқот ва гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга кучли суръат бағишлади.

Ўзбекистон етакчиси нуфузли кўп томонлама тузилмалар доирасида парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.