Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан кооперация лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳимлигини кўрсатиб ўтди

0
66
марта кўрилган.

Тошкент инвестиция форуми дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ўзбекистон-Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорлигига оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.

Икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражаси мамнуният билан қайд этилди. Жадал мулоқотлар давом эттирилмоқда, муҳим иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

Яқинда Ўш шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги театрнинг янгиланган биноси тантанали очилди, Қўқон шаҳрида эса спортчиларнинг спартакиадаси муваффақиятли ўтказилди. Ҳудудлар форуми ва Авлодлар учрашувини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбари автомобилсозлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, пойтахтларда савдо уйларини очиш бўйича кооперация лойиҳаларини тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.