Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

0
64
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида..

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик юксак даражага чиққани ва сермаҳсул тус олганини, шу жумладан парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар даражасидаги мулоқот ва алмашинувлар анча фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этди.

Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди ишга туширилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари ортмоқда, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Қўшма маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш ҳамда устувор дастур ва лойиҳаларни, шу жумладан “Хитой – Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.